Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Хитойдаги барча дўконларини бир ҳафтага ёпди
Фото : Xiaomi
Xiaomi компанияси профилактика мақсадида бутун Хитойдаги дўконларини 28 январдан 3 февралгача ёпишини маълум қилди.
Компания буни Хитойда тарқалган коронавирусга қарши курашишда кўмаклашиш деб изоҳлади.
Xiaomi Ухань шаҳри аҳолисига бир неча бор ёрдам кўрсатди ва кўрсатишда давом этмоқда. 24 январь куни компания шаҳарга 300 минг юань ажратганини маълум қилганди. Эртасига эса коронавирусга қарши курашиш учун 3 миллион юань беришини эълон қилди. Xiaomi Group кейинги босқичда Уханда коронавирусга қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун 10 миллион юань сарфлайди.
2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум турга мансуб пневмония касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди.
7 январь куни пневмонияни янги 2019-nCoV коронавируси келтириб чиқаргани аниқланди. 20 январда шифокорлар вируснинг одамдан одамга юқиш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусини юқтириб олиш оқибатида вафот этганлар сони 106 нафарга етган, вирусдан зарарланганлар сони 4500 нафардан ошган, яна 6973 киши вирусни юқтириб олишда гумонланмоқда. Шу вақтгача 60 киши соғайиб, шифохонадан чиқарилган.
Мавзуга оид
00:15 / 04.01.2026
Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
17:00 / 15.12.2025
Xiaomi’дан Янги йил акцияси: 15-31 декабр кунлари Redmi смартфонларига махсус нархлар
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
23:08 / 07.12.2025