Беларусь делегацияси ва Cotton Campaign коалицияси вакиллари Ўзбекистон тўқимачилик саноати билан танишди
Беларуснинг «Беллегпром» давлат концерни раиси Татьяна Лугина бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Беларусь тўқимачилик саноати вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси кўмагида ташкил этилди.
Ташриф дастури доирасида Беларусь делегациясининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар олиб бориши, қатор корхоналар ва компаниянинг филиал дўконларига ташриф буюриши, Кор-Уз Тўқимачилик технопарки фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси билан учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун фойдаланилмаган салоҳият мавжудлиги қайд этилди, хусусан, Беларусь томони қуйидаги таклифларни билдирди:
- «Беллегпром» концерни корхоналари эҳтиёжлари учун калава ип сотиб олиш;
- саноат кооперациясини кенгайтириш, тармоқлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш;
- Ўзбекистонда «Беллегпром» концерни корхоналарининг дўконларини очиш имкониятини кўриб чиқиш.
2019 йил якунларига кўра, Беларусь Республикасига тўқимачилик экспорти ҳажми 24 миллион долларни ташкил этган.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг таклифига биноан, «Cotton Campaign» халқаро коалицияси делегацияси ҳам Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Делегация ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналари, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишиши кўзда тутилган.
Хусусан, 29 январь куни халқаро коалиция делегацияси Тошкент шаҳри, Бектемир туманида жойлашган «GLOBAL TEXTILE SOLUTIONS Ltd» тўқимачилик корхонасида бўлди.
«Global Textile Group» раҳбари делегация аъзоларига Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган «Fergana Global Textile» пахтачилик-тўқимачилик кластери фаолияти тўғрисида маълумот берди.
Cotton Campaign вакиллари жорий йилнинг биринчи ярмида «Fergana Global Textile» тўқимачилик мажмуаси ва пахтачилик кластерига ташриф буюришларини қайд этишди.
Мавзуга оид
16:33 / 29.04.2019
Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига эълон қилинган бойкот 2020 йил бошида бекор қилиниши мумкин
11:10 / 14.12.2018
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Россия билан қўшма факультет ташкил этилади
11:30 / 17.08.2018
Ҳукумат тўқимачилик корхоналари учун пахта сотиб олиш шартларини енгиллаштирди
17:55 / 30.07.2018