Спорт | 21:24 / 29.01.2020
13091
1 дақиқада ўқилади

Олимпиадага йўлланма олган спортчига «Cobalt» топширилди

2019 йилнинг 10-15 ноябрь кунлари Германиянинг Штутгарт шаҳрида cпорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган эди.

«Спортчи ва унинг ота-онаси меҳнатини қадрлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан спортчига «Cobalt» автомашинаси, гимнастика тури бўйича федерация раҳбари Нигора Латиповага 25 млн. сўм ҳамда спортчининг ота-онасига 10 млн. сўм пул мукофотлари тантанали равишда топширилди» - дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ёзида Япония пойтахти Токиода ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид