Эрдўған Туркия Россия билан муносабатларни кескинлаштирмоқчи эмаслигини айтди
Туркия президенти мамлакат ҳарбийлари Идлибдаги кузатув пунктларини тарк этмаслигини ҳам маълум қилди.
Туркия Суриянинг Идлибидаги вазият сабабли Россия билан муносабатларни кескинлаштирмоқчи эмас, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
"Бу босқичда бизга Россия билан низо ёки жиддий қарама-қаршиликка киришишнинг кераги йўқ. Улар билан "Турк оқими" ва "Аккую" АЭСи каби стратегик лойиҳаларимиз мавжуд. С-400 тизимидан воз кечишимиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Ғазаб билан ўрнидан турган ўзига зарар қилган ҳолда ўтириб қолади", — дея Эрдўғандан иқтибос келтирмоқда Sabah газетаси.
Эрдўған бугун россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилиши мумкинлигини айтди. Ўз навбатида, Кремль вакили Дмитрий Песков икки президент телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлигини айтди.
Туркия президенти мамлакат ҳарбийлари Идлибдаги кузатув пунктларини тарк этмаслигини ҳам маълум қилди.
"Биз янги уруш ва қочоқларнинг янги оқими бошланишига йўл қўймаймиз ва бу ҳақда Россия томонини хабардор қилдик", — деди у.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024