Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги МДҲни янада ривожлантириш Концепцияси ҳамда Ташкилот доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича қабул қилинган режалар ва дастурларга асосланган ҳолда амалга оширилади, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Билдирилишича, Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида Давлат раҳбарлари кенгашида, Ҳукумат раҳбарлари кенгашида, Ташқи ишлар вазирлари кенгашида, Иқтисодий кенгашда ва Ҳамдўстликнинг бошқа тузилмалари ҳузуридаги аъзо давлатларнинг доимий ваколатли вакиллари кенгашида, МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссияда ҳам раислик қилади.
Ўзбекистоннинг раислиги МДҲнинг асосий ҳужжатларига мувофиқ тарзда ворислик тамойилидан келиб чиқади ва ривожланишнинг жадал динамикасини, иштирокчи давлатлар халқларининг фаровонлигини ва ҳаёт сифатини юксалтиришни таъминлаш мақсадида биринчи галда ташкилот иштирокчи давлатларининг тенглик, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва ҳисобга олишга асосланган шерикчилик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилади:
Ҳамдўстликни минтақавий давлатлараро ташкилот сифатида янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, МДҲнинг халқаро майдондаги нуфузини ҳамда Ташкилотнинг кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳал қилишдаги ролини ошириш;
кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ташкилот иштирокчи давлатларининг МДҲ доирасида илгари сураётган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
иштирокчи давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги шерикчиликни фаоллаштириш, томонларни қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва уларни турли халқаро майдонларда илгари суриш;
МДҲ иштирокчи давлатларининг мамлакатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларига ечимларни ишлаб чиқишдаги парламентлараро ҳамкорлигини кучайтириш;
МДҲ иштирокчи давлатларининг мамлакатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларига ечимларни ишлаб чиқишдаги парламентлараро ҳамкорлигини кучайтириш;
МДҲ эркин савдо зонасининг ривожланиши ва тўлақонли фаолият кўрсатиши, янада кўпроқ иқтисодий ҳамкорлик қилиш учун қулай шароитлар яратиш, саноат кооперацияларини ривожлантириш, товарлар оқимининг тузилишини диверсификация қилиш бўйича фаолиятни фаоллаштириш ва товар айланмаси, жумладан қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ва бошқа талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, божхона тартибини соддалаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш чоғида «яшил йўлакларни» янада кенгроқ жорий қилиш;















