Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабр ойи охирида МДҲ норасмий саммити бўлиб ўтади
Қозоғистон пойтахти МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишига мезбонлик қилади.
Шу йил декабр ойи охирида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев хабар берди.
«28 ноябр куни Остонада КХШТ давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади, декабр охирида эса МДҲ давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви бўлиб ўтади», деди Лебедев.
Сўнгги бор МДҲ норасмий саммити 2023 йил декабр ойида Санкт-Петербургада бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган эди.
Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.
Саммитда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва 2024 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди. МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025