Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ҳиндистон учун С-400 мажмуасини ишлаб чиқаришни бошлади
Россия Ҳиндистон учун С-400 зенит-ракета мажмуаларини ишлаб чиқаришни бошлади.
Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ўз интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мажмуани “Алмаз-Антей” компанияси ишлаб чиқармоқда. Мажмуалар буюртмачига шартномада кўзда тутилган муддатларда етказиб берилади.
2019 йил ноябрда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Вашингтонга ташрифи вақтида Россиядан С-400’ларни сотиб олишга ҳақли эканини ҳимоя қилган. У бирорта давлат Ҳиндистонга қаердан истаса, шу ердан қурол сотиб олишини тақиқлай олмаслигини айтган.
Россия мажмуасининг Ҳиндистонга етказилиши 2025 йил биринчи ярмига тугатилиши кўзда тутилган. Бу орада Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов АҚШ ушбу шартнома амалга ошмаслиги учун уринаётганини маълум қилган.
С-400’нинг етказилиши учун шартнома 2018 йил 5 октябрда Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи вақтида имзоланган.
Шартноманинг қиймати 5,43 млрд долларни ташкил қилиб, Россия Ҳиндистонга С-400’нинг 5 та полкини етказиб беради. Ушбу шартнома “Рособоронэкспорт” тарихидаги энг йирик шартнома деб аталган.
Россия аввалроқ ушбу мажмуалардан Хитой ва Туркияга етказиб берган. Шунингдек, Ироқ ҳукумати ҳам С-400’ни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026