Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агентлик огоҳлантирди: Тиббий буюмлар нархини асоссиз ошириш фармацевтика фаолиятини тўхтатиб қўйишга асос бўлади
Ўзбекистонда тиббий ниқоблар нархини асоссиз оширган дорихоналар ёпилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Ўзбекистондаги дорихоналарда сўнгги кунларда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи сунъий равишда оширилаётгани, хусусан, асл нархи 1000 сўм бўлган тиббий ниқоблар нархи икки баробар ошиб кетгани, бундай буюмлар тақчиллиги юзага келгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди ҳамда тиббий буюмлар нархини асоссиз равишда ошириш - фармацевтика фаолиятини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
«Сўнгги вақтларда хориж давлатларида, хусусан Хитой Халқ Республикасида хавфли юқумли вирус билан касалланиш ҳолати авж олганлиги сабабли республикамиз дорихоналарида тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилаётгани ва унинг чакана нархи кескин ошиб кетгани, шунингдек, йўтал, грипп ва шамоллашга қарши, иммунитетни мустаҳкамловчи ва вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларининг чакана нархида ҳам ўсиш кузатилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647-сонли қарорига мувофиқ, четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш – уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ўз ваколатлари доирасида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Ўз навбатида, мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартиби, рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши – лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳолати ҳисобланади ҳамда бу фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келади.
Шу муносабат билан, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025