Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4611та ҳолатда 1 тоннага яқин моддалар мусодара этилган
Ёшларнинг гиёҳвандлик йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, айниқса, гиёҳвандлик воситаларини ўрнини босиб бораётган дори-дармонлар ва синтетик наркотик моддаларни республикамиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишига қарши қаратилган профилактик ва тезкор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Биргина январь ойида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор профилактик тадбирлари натижасида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи, 26 ёшли Н.Н. 54 млн сўм эвазига 19 минг 790 дона «Трамадол» дори воситасини сотаётган вақтида ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Kun.uz’га маълумот тақдим этди.
Шунингдек, Бекобод тумани «Ойбек» пости ҳудудида 56 ёшли шахс 5 литр сиғимли елим идишга жойланган 319 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 500 АҚШ долларига; Тошкент шаҳрида 3 нафар шахс кучли таъсир этувчи 152 дона «Регапен» дори воситаларини 2 млн 300 минг сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.
Маълумот ўрнида: ИИВ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган кенг қамровли профилактик ва тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил давомида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4611 та жиноят аниқланиб, 1 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари (131 кг героин ва опий, 49 кг гашиш, 693 кг марихуана, 62 кг кўкнори ҳамда 19 кг психотроп моддалар, синтетик ва таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дори-дармонлар) ноқонуний муомаладан олинди.
Жумладан, 2019 йил 6 ва 16 март кунлари Самарқанд вилоятида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан катта миқдорда гиёҳвандлик воситаларини республикамиз ҳудудига олиб ўтиб, сотиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган 9 нафар (шундан бир нафари Тожикистон фуқароси) уюшган гуруҳ аъзолари ушланиб, улардан 2,4 кг героин ва 25,7 кг опий гиёҳвандлик воситалари далилий ашё сифатида олинди.
Тошкент шаҳрида 3–21 февраль кунлари Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан катта миқдорда таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дори-дармонларни республикамиз ҳудудига олиб ўтиб, тарқатиш билан шуғулланаётган 9 нафар жиноий гуруҳ аъзолари ушланиб, улардан 148 минг 550 дона таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган «Трамадол» ва «Феназепам» психотроп моддалари олинган, — дейилади ИИВ ЖҚББ маълумотномасида.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024