2019 йилда қидирувда бўлган шахслардан 3393 нафари ушланган
2019 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ қидирув ишларини ташкил этиш бошқармаси томонидан республика ички ишлар органларида қидирув йўналишидаги ишларни жадаллаштириш, МДҲ иштирокчи давлатлари ички ишлар органлари билан ҳамкорлик борасида бир қатор ташкилий ва амалий тадбирлар ташкиллаштирилди.
ИИВ ЖҚББ томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган йил давомида ИИВ томонидан ички ишлар органларида қидирув фаолиятини жадаллаштириш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижасида қидирувда бўлган шахслардан 3393 нафари ушланган.
Ҳозирги кунда умумий ушланмасдан қолаётган қидирувдагилар салмоғи 2018 йилга нисбатан 1146 нафарга камайишига эришилган.
Шунингдек, республика ҳудудини тарк этиб, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида яширинган қидирувдаги шасхларни қидириб топиш бўйича олиб борилган ишлар ҳамда ушбу давлатларнинг хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида:
- Россия Федерациясида 424 нафар;
- Қозоғистон Республикасида 94 нафар;
- Қирғизистон Республикасида 22 нафар;
- Озарбойжон Республикасида 3 нафар;
- Беларусь Республикасида 4 нафар;
- Тожикистон Республикасида 3 нафар шахслар қўлга олинган.
Бугунги кунда, ушланганлардан 182 нафари экстрадиция қилиб олиб келинишига эришилган. Қолган шахсларни экстрадиция қилиш учун «Жиноий, фуқаролик ва оилавий масалалар юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Минск конвенцияси»га кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ҳужжатларни ўрганиш ва тайёрлаш ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, халқ дардини эшитиш, аҳолига кўмак бериш ва уларнинг мушкулини осон қилиш бўйича қўйилаётган талаблардан келиб чиқиб, ички ишлар органлари раҳбарияти ва ходимлари томонидан халқ орасида олиб бораётган тушунтириш ишлари натижасида, ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган 51 нафар қидирувдаги шахслар чет давлатлардан ўз ихтиёри билан кайтиб келган. Ушбу шахсларга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бошқа эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, ўз оилалари бағрига қайтарилган.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024