Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Жиззахда ЙПХ инспекторига маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Иллюстратив фото
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоев жорий йилнинг 4 февраль куни соат 16:30ларда Жиззах шаҳар Ш.Рашидов ва И.Каримов кўчаларининг кесишмасида белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб бораётган вақтида “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг тегишли меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхташ ишорасини берган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Б.Қ. ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган ва тахминан 200 метрлар чамаси ўтиб, нотариал идораси автотураргоҳига тўхтаган вақтида, ЙПХ инспектори ҳайдовчи олдига бориб, ўзини таништириб, унинг қоидабузарлигини тушунтириб, ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган.
Ҳайдовчи билан мулоқот жараёнида унинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келиб турганлиги сабабли гумон тариқасида врач нарколог кўригига таклиф қилинганда ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилганлигига иқрорлик билдириб, врач нарколог кўригидан ўтишдан бўйин товлаганлиги учун холислар иштирокида далолатнома расмийлаштириб, транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
Ҳайдовчи Б.Қ.нинг ўғли А.Н. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоевга отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ЙПХ инспектори Ғ.Очилбоевга пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:21 / 08.04.2026
Қашқадарё ва Жиззахнинг тоғли ҳудудларида қор ёғди
16:07 / 07.04.2026
“Бу қарз дейилади. Биласиз-а?” – Андижон вилояти ҳокимининг қўлга олинган ўринбосари
09:32 / 06.04.2026
Жиззахда кучли ёмғирдан кейин сел кузатилди
08:48 / 04.04.2026