Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 20 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди
Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги қалбаки хорижий валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди
Фото: REUTERS
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ўтказган ўзаро ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида катта миқдордаги қалбаки хорижий валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.
Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Ола-буқа туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний олиб кирилган 200 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюрасини Наманган шаҳрида харидорга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Ушбу қалбаки 20 минг АҚШ долларининг миллий валютадаги эквиваленти 190 млн. сўмдан зиёдни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:22 / 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026