Сирдарёда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс аниқланди
Сирдарё шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонидан кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаси аниқланди
2020 йилнинг 24 январь куни тахминан соат 16:30ларда Сирдарё вилояти ИИБ ва Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида Сирдарё шаҳрида яшовчи фуқаро 37 ёшли В.Б.нинг хонадони кўздан кечирилганда:
меҳмонхонадаги шкафдан 2 дона оқ рангли полиэтилен пакетга ва бир дона кичик ҳажмдаги шиша идишга солинган қовурилган нам ҳолатдаги ўзига хос ҳидга эга бўлган соф оғирлиги 157,01 гр. “масло каннабиса” гиёҳвандлик воситаси;
ошхонадаги стол устидан сариқ рангли сочиққа ўралган қуруқ ҳолатдаги яшил рангли соф оғирлиги 319,08 гр. бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси;
эски кир ювиш машинаси тагидан қора рангли полиэтилен пакетга ўралган қуруқ ҳолатдаги яшил рангли соф оғирлиги 60 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси;
бундан ташқари, 7 литрлик қозон ичида қовурилган ўзига хос ҳидга эга бўлган 27,28 гр. “масло каннабиса” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан В.Б.,га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024