Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда янги электр энергия ҳисоблагичлари тизимга уланмоқда – қарздорлар автоматик тарзда узилади
Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида янги электр энергия ҳисоблагичларини тизимга улаш ишлари бошланди, деб хабар беради «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384 сонли қарорига асосан Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида электр энериясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига мос янги ҳисоблагичлар ўрнатилган эди. 2020 йил 7 февраль кунидан бошлаб бу ҳисоблагичларни тизимга улаш ишлари бошланди.
Қайд қилиш жоизки, тизимга уланган ҳар бир ҳисоблагич инсон омили аралашувисиз, автоматик тарзда, махсус дастур орқали назорат қилинади. Агар истеъмолчида электр энергияси бўйича қарздорлик юзага келса ёки олдиндан тўлов мавжуд бўлмаса, у электр энергияси тармоғидан автоматик тарзда ажратилади. Мос равишда, электр энергиясидан қарздорлик бартараф қилинса ва олдиндан тўлов шакллантирилса, автоматик тарзда тармоққа уланади.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчилардан электр энергияси таъминотидан узилиб қолмаслик учун олдиндан тўловни амалга ошириб боришни сўрайди.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
17:36 / 26.05.2026