Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Хоразм вилоятида фуқарони олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси 1400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Ҳазорасп туманидаги “Зиёлилар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси И.Р. фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
18:29 / 13.06.2026