Тузатиш: «Тошкент» ресторанининг «Korean and Migrations хусусий бандлик агентлиги»га алоқаси йўқ
9 февраль куни Kun.uz сайти орқали «Кореяга жўнатиш ваъдаси билан топилган миллиардлар нималарга ишлатилган?» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.
Унда «Korean and Migrations хусусий бандлик агентлиги» мутассадиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўллангани, жабрланувчилардан ўзлаштирилган пуллар нималарга сарфлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу мақоланинг телеграм каналида эълон қилинган анонсида қўйилган суратда Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор кўчаси 3-уй манзилида жойлашган «Тошкент» ресторани суратидан асоссиз фойдаланилиб, хатоликка йўл қўйилган.
Аслида, ушбу рестораннинг «Korean and Migrations хусусий бандлик агентлиги»га ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Тергов органи тақдим этган маълумотларга кўра, жиноят иши доирасида агентлик томонидан сотиб олингани гумон қилиниб хатланган ушбу бино Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Гузар кўчаси 56А-уйда жойлашган бўлиб, «Тошкент» кафеси номи остида фаолият юритган.
Kun.uz таҳририяти йўл қўйилган мазкур хатолик учун «Тошкент» ресторани маъмуриятидан узр сўрайди.