Ўзбекистон | 19:49 / 11.02.2020
5479
1 дақиқада ўқилади

Жиноят судларида «дастлабки эшитув» институти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида «дастлабки эшитув» институти жорий этилиши мумкин.

2020 йилги давлат дастури лойиҳасида Жиноят процессуал кодексига тегишли ўзгартиш киритиш таклифи билдирилган.

Ушбу қонун лойиҳасида:

жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув принципига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш;

жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ва Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид