Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентда оғзаки тортишув фожиали якун топди
Тошкент вилояти Паркент туманида аёл киши ва эркак киши ўртасидаги оғзаки тортишув фожиали якун топди
2020 йил 4 февраль куни тахминан соат 22:00ларда Паркент туманида 28 ёшли М.Ш. (аёл) ишдан қайтаётиб, кўча бошида ўзига нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан А.Т.нинг чап томон кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилишича, натижада А.Т. шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:25 / 21.05.2026
Паркентда давлат ерини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026