Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида MAN йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборди
Сергели тумани ТҲАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 12:30ларда, Сергели тумани ТҲАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада фожиали ЙТҲ содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 50-60лар атрофидаги, шахси номаълум эркак киши йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида, ҳайдовчи Ж.В. бошқарувидаги “МАН” русумли юк транспорт воситасида пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026