Ўзбекистон | 20:51 / 11.02.2020
19807
1 дақиқада ўқилади
ЙТҲларни ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг «европротокол» тамойилларига асосланган соддалаштирилган тартиби жорий этилиши мумкин. Бу – 2020 йилги давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳага кўра, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш орқали:
- ЙТҲларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартиби, келиб чиққан зарарни тўлаш шартлари;
- ЙТҲ бўйича маъмурий баённома тузилмасдан, бу ҳақдаги маълумотлар (шу жумладан, суратга ёки видеога олиш орқали) унинг иштирокчилари томонидан хабарнома бланкасида акс эттирилиши ва суғурта ташкилотларига тақдим этиш;
- ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари суғурталовчилар талабига кўра кўрикдан ўтказиш ёки мустақил техника экспертизаси учун тақдим этиш;
- ЙТҲни ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш юзасидан тўланадиган суғурта товонининг чекланган миқдорини белгилаш каби қоидалар белгиланиши назарда тутилмоқда.
Давлат дастурининг ушбу банди учун ИИВ, Транспорт вазирлиги ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги масъул этиб белгиланмоқда.
Ҳужжат лойиҳалари 1 майга қадар ишлаб чиқилиши кутиляпти.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
17:34 / 04.09.2024