Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10та халқаро ва 114та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш режалаштириляпти
Республика иқтисодиёти ва аҳолиси эҳтиёжлари учун автомобиль транспорти хизматлари кўрсатишни янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Йил давомида тегишли амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида республика бўйича:
10 та халқаро ва 114 та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш;
26 та автостанция қуриш ва реконструкция қилиш;
296 та оралиқ бекатларни қуриш;
600 та янги автобуслар сотиб олиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Транспорт вазирлиги, тижорат банклари, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзавтосаноатлизинг” МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026