Жаҳон | 09:29 / 12.02.2020
3433
2 дақиқада ўқилади

Бош вазир ва ҳукумат аъзолари фаолиятига натижадорлик мезонлари асосида баҳолаш тизими жорий этилади

Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Фото: KUN.UZ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Бош вазир, ҳукумат аъзолари, ижро ҳокимияти органларининг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари фаолиятига натижадорлик мезонлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш;

ҳар бир соҳани ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар кўрсаткичлари билан биргаликда ҳар бир вилоят ва туманнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг муҳим масалаларига оид йиғилишларида ҳокимлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш тизимини яратиш;

ушбу тизимни халқаро рейтинг ва индекс кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид