Ўзбекистон | 12:25 / 12.02.2020
4219
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг соҳага оид бўлмаган йўналишлари кўриб чиқилади

Ўзбекистонда темир йўл соҳасини ривожлантириш режалаштирилмоқда

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Бунда Германиянинг “Дойче Банн” компаниясини жалб этган ҳолда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг соҳага оид бўлмаган йўналишларини кўриб чиқиш, темир йўл соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид