Иқтисодиёт | 10:19 / 12.02.2020
4585
1 дақиқада ўқилади

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасига фоизлар тўланади

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасига фоизлар тўлаш тартиби жорий этилади

Фото: Fotolia

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 мартга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Лойиҳада солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда ушбу сумма учун солиқ тўловчига бюджет ҳисобидан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда фоизлар тўлаш тартиби назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид