Ўзбекистон | 19:07 / 15.02.2020
22827
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик йигит Килиманжарони забт этди. Африканинг энг баланд нуқтасига фотосаёҳат

Яқинда ўзбекистонлик йигит Африканинг энг баланд нуқтасини забт этгани ҳақида хабар тарқалди. Килиманжарода нафақат Африканинг энг баланд чўққиcи жойлашган, балки у дунёдаги энг машҳур вулқонли тоғлардан бири. Шу боис бу ажойиб саёҳатнинг тафсилотларини билиш учун унинг қаҳрамони билан боғландик.

Бу саёҳат қаҳрамони 1989 йил туғилган самарқандлик Санжар Ўролов бўлиб чиқди. Корейс тили бўйича таҳсил олган Санжар ҳозирда Россияда консалтинг бўйича ишлаётганини айтди. У 6 кун давом этган Килиманжаро тоғининг энг баланд чўққиси, айни дамда Африканинг энг баланд нуқтаси ҳисобланган Уҳуруга саёҳат суратларини Kun.uz ўқувчилари билан бўлишди.

Шу ўринда Килиманжаро тоғи ҳақида икки оғиз. Бу тоғ Африка шарқидаги Танзания мамлакати ҳудудида қад кўтарган. Африканинг энг баланд нуқтаси — Уҳуру чўққиси (5 895 м) айнан шу тоғда жойлашган. Килиманжарога кўтарилиш Африкага борадиган саёҳатчилар орасида жуда машҳур.

Мавзуга оид