Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
8 ёшли қизча Килиманжаро чўққисини забт этди
Америкалик саккиз ёшли мактаб ўқувчиси бўлган қизча Килиманжаро чўққисини забт этди. Бу ҳақда Inside Edition хабар бермоқда.
Рокси Геттер Африканинг энг баланд нуқтасига чиқа олган энг ёш қизга айланди. Унинг натижаси Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши борасида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Рокси 10 ёшли акаси Бен ҳамда ота-онаси Бобби ва Сара Геттер билан июлда денгиз сатҳидан 5895 метр баландликда жойлашган чўққига бир ҳафтада чиқа олди.
Америкалик оила Танзанияда ҳордиқ чиқараётганда бу борада қарор қабул қилган. Боббининг сўзларига кўра, улар бошида шунчаки сафарига боришни режалаштиришган, бироқ кейинчалик уларнинг дўсти Килиманжаро чўққисига чиқиш таклифини берди.
«Мен Рокси буни қила олганига ҳалигача ишона олмаяпман», - дея маълум қилди қизчанинг отаси. «У умуман тўхтагани йўқ ва шикоят қилмади. Мен жуда ҳайратдаман, бироқ унинг учун жуда хурсандман ҳам», - деди оила бошлиғи.
Боббининг таъкидлашича, ўғли ҳам бу ишни яхши уддалади. Саранинг қўшимча қилишича, улар тоғнинг чўққисига етишганида, у ердаги ҳарорат тахминан -13 даража совуқни ташкил этган, деб ёзмоқда Travel + Leisure журнали.
Килиманжарони забт этган ёш бола сифатида америкалик Китс Бойд тилга олинади. У 2008 йилда бу чўққига етти ёшида чиқа олган.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025