Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отасига қўпол муносабатда бўлган эркакка 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланди
Фото: ИИББ
Аввалроқ интернетда кекса отаси билан қўпол муносабатда бўлаётган эркак видеоси тарқалганди.
Маълум қилинишича, видеодаги воқеа ўрганилиб, у 9 февралда юз бергани аниқланган. 51 ёшли М.А. саломатлигидаги муаммолар сабабли ўзи мустақил ҳаракатлана олмайдиган 86 ёшли отасини туртиб, уни койиган.
Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан биргаликда М.А. билан тушунтириш ишлари олиб боришган ва эркакка кекса отасига қарашда ёрдам кўрсатилишига ваъда беришган.
Мирзо Улуғбек туманининг маъмурий суди М.А.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (Майда безорлик) кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топиб, унга 7 суткалик маъмурий қамоққа олиш жазосини тайинлаган.
Мавзуга оид
12:28 / 05.02.2026
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
18:01 / 02.02.2026
«Лайк» тўплаш мақсадида қилинган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин
15:07 / 28.01.2026
Тошкентда экоҳуқуқбузарликларни қайд этувчи 6 та камера ишга тушди
12:08 / 14.01.2026