Ўзбекистон | 22:11 / 16.02.2020
2989
1 дақиқада ўқилади

Ўзбeкистонга Вeнгрия дипломатияси раҳбари ташриф буюради

2020 йилнинг 18 февраль куни Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ва бошқа идораларда икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Венгрия делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 5-йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида ҳам иштирок этади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид