Орол денгизини қутқариш учун ёввойи мевали дарахтлар экилиши мумкин
Орол денгизини қутқариш учун ёввойи мевали дарахтларни экиш ҳақида таклиф берилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Орол денгизини қутқариш учун ёввойи мевали дарахтларни экиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг экологик глобал муаммоси бу - Орол муаммосидир. Бу муаммога кўпчилик эътибор бермаётгани айтилади. Ўзбекистон табиий иқлимининг салбий ўзгаришида Оролнинг қуриб бориши асосий сабаблардан бири, деб тахмин қилинди.
“Мен Орол муаммосини амалий ҳал қилиш учун ўз таклиф ва мурожаатларимни кўп йиллик тажрибамга асосланиб қуйидагиларни баён қилмоқчиман.
Биринчидан, Ўзбекистондаги фойдаланишга яроқсиз ерларда, дарё ва каналлар атрофига тоғ ёввойи мевали дарахтларини экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш керак. Чунки, бу ёввойи мевали дарахтлар сувни буғлантирмайди, аксинча, ҳаводаги намликни сўриб, ер тагида булоқлар пайдо бўлишини таъминлайди.
Иккинчидан, барча мавжуд дарё ва каналларни ер сатҳидан 10 метр чуқурлигини таъминлаш лозим.
Учинчидан, Орол атрофидаги чўл ҳудудларда ҳам ёввойи мевали дарахтлардан боғлар барпо қилиш керак. Бу ишнинг бир неча усуллари бор ва амалда натижаси ижобий самара беради десам, муболаға бўлмайди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Бундан олдин, Нукус, Урганч ва Хива атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024