2019 йил Ўзбекистон иш жойларида рўй берган бахтсиз ҳодисалар сони маълум қилинди. Уларда 200га яқин киши вафот этган
2019 йил давомида Ўзбекистон иш жойларида 574та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Бунинг оқибатида 649 киши турли даражада жабрланган.
2019 йили Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида иш вақтида содир бўлган турли хил бахтсиз ҳодисалар оқибатида 199 киши ҳаётдан кўз юмган. Жами 574та бахтсиз ҳодисада 440 киши оғир ва 10 нафари енгил тан жароҳати олган. Вилоятлар кесимида таҳлил қилинса, 2019 йили бундай фожиаларда ҳалок бўлганлар сони 2018 йилга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида 4 нафарга, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 5, Навоий вилоятида 6 ҳамда Тошкент шаҳрида 15 нафарга ортган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов «Хавфсиз меҳнат – ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи» кўргазма-семинарида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, умуман, Халқаро Меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили иш вақтида рўй берадиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан 2,3 млн киши ҳалок бўлмоқда, бу кунига ўртача 6000 кишига тўғри келишини англатади. Бутун дунё бўйича йилига тахминан 340 млн марта ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса ҳамда 160 млн касб касалликлари қайд этилмоқда.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишлар глобал миқёсда жаҳон ЯИМнинг 4-6 фоизини ташкил этяпти. Бу иқтисодий ривожланиш учун кўрсатиладиган расмий ёрдамдан 20 баравар кўп деганидир.
Вазир ўз маърузасида статистик маълумотларни ҳам келтириб ўтди. Унга кўра, 2017-2019 йиллар мобайнида Ўзбекистон ишлаб чиқариш майдонларида рўй берган бахтсиз ҳодисаларда жами 543 ишчи-хизматчи ҳалок бўлган, 1214 киши оғир тан жароҳати олган.
Нозим Ҳусановнинг қайд этишича, таҳлиллар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. 2019 йилда 2017 йилга нисбатан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони ўрта ҳисобда 21 фоизга ортган. Бундан ташқари, вазирлик раҳбари ишлаб чиқариш билан боғлиқ фожиаларнинг асосий сабабларини ҳам очиқлади.
· хавфсиз меҳнат усулларига ўқитилиб, йўл-йўриқдан ўтказилмаган шахсларни ишга қўйилганлиги, йўриқномаларга риоя этмаслик, назорат йўқлиги, ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказмаслик ва санитария-маиший шароитлар яратилмаганлик ҳолатлари мавжудлиги
· қурилиш соҳасида иш ҳажмининг ошиши билан бир вақтда технологик жараённинг мураккаблашиши, сақловчи мосламалар ва тўсиқлар мавжуд эмаслиги, шунингдек ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланмаганлиги;
· лойиҳа ҳужжатларига ва ишлаб чиқариш технологик талабларига амал қилмаслик, ходимларнинг меҳнати нотўғри ташкил қилинганлиги;
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
15:53 / 07.11.2024