Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
19 ёшли фуқаро гидроциклда тезликни ошириши ва йўналишни кескин ўзгартириши оқибатида бошқа дам олувчилар бошқариб кетаётган катамаранга урилган. Суд уни темирйўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини содир қилган деб топди.

Иллюстратив фото
Чорвоқ сув омборида содир бўлган бахтсиз ҳодиса – скутернинг катамаранга урилиши оқибатида икки кишининг ҳалок бўлгани юзасидан скутерни бошқарган йигит жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, ҳодиса 2024 йил 20 июл куни содир бўлган. Скутерни Зангиота тумани яшовчи, 2005 йилда туғилган Ф.Қ. бошқарган. Унга нисбатан 22 июл куни қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ф.Қ. 20 июл куни соат 13:30 ларда фуқаро Н.С.га тегишли Үamaxa гидроциклини Чорбоғ сув омборида тегишли ҳужжатларсиз бошқарган. У сув омборининг “Бурчмулло” дам олиш пляжи қисмида гидроциклни рухсат этилган 10 км/соат тезликдан ошириб, 40 км/соат тезликда ҳаракатлантирган. Эҳтиётсизлик ортидан фуқаролар И.О. ва А.А. бошқариб кетаётган катамаран ёнида йўналишни кескин ўзгартирган ҳамда катамараннинг борт қисмига осилиб чўмилаётган А.С., А.Ж. ва У.З.ни уриб юборган.
Содир этилган дарё-транспорт ҳодисаси оқибатида А.С. ва А.Ж. воқеа жойида ҳалок бўлган. У.З. эса енгил тан жароҳати олиб, Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ф.Қ. судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бахтсиз ҳодиса эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлганини билдирган ҳамда марҳумларнинг яқинларидан кечирим сўраган.
Суд Ф.Қ.ни Жиноят кодексининг 260-моддаси (темирйўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топган. Унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Kun.uz аввалроқ Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериб, 2020 йилда ҳукумат бу сув ҳавзасида барча турдаги моторли қайиқлардан фойдаланишни тақиқлаганига эътибор қаратганди. Ушбу тақиқни биноси шундоққина Чорвоқ сув омборининг ёнида жойлашган Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳам негадир назорат қилмаган.
Сентябр ойига келиб Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ҳавзаларида моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда 2025 йил 1 майдан бошлаб табиий ва сунъий сув ҳавзаларида фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли ҳамда электромоторли сув транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат бериш белгиланган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

17:05 / 04.02.2025
Қашқадарёда автомобилда «дрифт» қилишга уринган икки йигит ҳалок бўлди

16:14 / 04.02.2025
Лифт шахтасида фаррошни тош босиб қолган — Riviera'дан репортаж

20:08 / 03.02.2025
Riviera савдо маркази фарроши лифт шахтасида ҳалок бўлди

16:38 / 29.01.2025