Андижонда фуқарога 72 млн сўм моддий зарар етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Андижонда аёл кишини 72 370 000 сўмга алдаб кетган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2019 йил июнь ойида 50 ёшли М.М. 44 ёшли Г.Т. (аёл)нинг ишончига кириб, 52.860.000 сўмлик аёллар кийимларини сотиб пулларини қайтариб беришни айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу молларни сотиб юборган, бундан ташқари Г.Т.нинг ишончига яна бир бор кириб, ундан жами 19.510.000 сўмлик оёқ кийимларини олиб, тез кунда сотиб пулларини ҳам қилиб беришини айтиб, молларни сотиб юбориб, алдаб шу кунга қадар пулларни бермай Г.Т.га жами 72.370.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021