Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 23:00да Шайхонтоҳур тумани навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Унга кўра, "Шодлик" маҳалласидаги хонадонлардан бирида жанжал келиб чиққан. Воқеа жойига ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришган.
Ходимлар маст ҳолатда қўлида пичоқ ушлаб турган эркакни тинчлантирмоқчи бўлганларида, у Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган.
Улар 25 ёшли Б.А.ни қўлга олиб, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8-сон ИИБга ҳолатни атрофлича ўрганиш ва қонуний чора кўриш учун олиб боришди.
Б.А. муқаддам судлангани аниқланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
16:28 / 13.06.2026