Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған билан учрашувда Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Туркия Республикаси президенти саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзаро манфаатли имкониятларни ишга солиш, янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Транспорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
Интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, наслчилик йўналишларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, университетлар ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистонда замонавий қўшма клиникалар ва диагностика марказлари ташкил этиш, кичик бизнес, тўқимачилик каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш таклифи кўриб чиқилди.
«Самимий руҳда ўтган учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани яна бир бор тасдиқланди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025