ДХХ қарийб 7,5 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди
ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Урганч тумани Ғайбу қишлоғида тезкор тадбир ўтказилган.
Унинг давомида Қўшкўпир туманида яшовчи, 1990 й.т. Ю.О. Афғонистондан келтирилган 995 гр. «героин» ва 1 кг. 6 гр. «опий» гиёҳвандлик воситаларини 140 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса 1973 йил Ургут туманида туғилган А.Ж. Самарқанд тумани Янгиариқ МФЙ ҳудудида 451 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини 11.250 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Аниқланишича, А.Ж.га ушбу ажал оғусини тожикистонлик И. контрабанда йўли билан етказиб берган.
Бундан ташқари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1980 йил Тошкент вилоятида туғилган О.Қ. Бекобод тумани ҳудудида тожикистонлик шериклари томонидан юборилган 85 гр. «героин» ва 2 кг. 463 гр. «гашиш» моддаларини олиб кетаётган вақтида ушланди.
Муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганлиги учун озодликдан маҳрум этилган, лекин 2019 йилнинг ноябр ойида жазодан шартли равишда озод этилган О.Қ. қилган хатосидан тегишли хулоса чиқармаган.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса «Фарғона-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи, 1988 й.т. М.С. бошқарувидаги «Спарк» автомашинаси Данғара туманининг Чағали қишлоғи ҳудудида тўхтатилди. Автомобиль кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига 1 кг. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси яшириб қўйилганлиги маълум бўлди. Ушбу оғу Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган.
Терговолди суриштирув жараёнида М.С. қўшни Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган ушбу «гашиш» моддасини Фарғона тумани Юқори Водил қишлоғида яшовчи 1982 й.т. О.М. ҳамда муқаддам икки маротаба судланиб, ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1978 й.т. И.А.дан 10 минг АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди. Ўз навбатида мазкур шахслар ҳам ушланди.
ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар давомида 1981 йил Бекобод шаҳрида туғилган А.И. тожикистонлик шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, ушбу давлатдан контрабанда йўли орқали Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилган 973 гр. «гашиш» гиёҳванд моддасини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганда ушланди.
Шунингдек, Бекобод туманида яшовчи 1992 й.т. Ж.У. ҳам Тожикистондан келтирилган 500 гр. «гашиш» моддасини Бўка туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам судланган П.А.га етказиб берган вақтида қўлга олинди.
Ж.У. бундай қабиҳ ишни муқаддам шу каби жиноят содир этгани учун ҳозирда жазо муддатини ўтаётган акаси, 1983 й.т. Х.У.нинг кўрсатмасига асосан қилганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1 кг. 80 гр. «героин», 1 кг. 457 гр. «опий» ва 4 кг. 936 гр. «гашиш» гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
14:55 / 15.11.2024
ДХХ раиси Ўзбекистондаги муҳим ахборот инфратузилмаларини тоифалашга доир буйруқ чиқарди
23:25 / 09.11.2024