Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик ва рақобатга таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар сони камида 25 фоизгача қисқаради
Тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш мўлжалланмоқда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
тадбиркорлик фаолияти ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи 6 мингдан ортиқ қонун ҳужжатларини ва 40 мингдан ортиқ техник тартибга солиш ҳужжатларини ялпи хатловдан ўтказиш ва улар сонини камида 25 фоизгача қисқартириш;
соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларни пасайтиришга ва сифатни оширишга асосий эътибор қаратиш;
инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш назарда тутилган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш билан бир вақтда, инвесторлар сарф-харажатларини 2 баробар оширувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш;
инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашнинг тўлиқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси Ҳисоб-китобларга асосан Иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ажратилган Жаҳон банки маблағлари.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026