Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Тиғ» тадбири доирасида 435та тиғли буюм олинди
Наманган вилояти ҳудудида содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар асосан тиғли жисмлардан фойдаланган ҳолда содир этилаётгани сабабли, бу турдаги жиноятларни олдини олиш ва профилактик-огоҳлантирув тадбирларини янада кучайтиришга киришилган.
Совуқ қурол муомалаларини вақтинча тартибга солиш мақсадида ички ишлар ва солиқ органларининг ҳамкорликдаги махсус профилактик тадбирини ўтказишнинг намунавий режаси тузилди.
Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг фуқаролар томонидан кўча ва жамоат жойларда ҳаёт ва соғлик учун хавфли буюмларни олиб юришига қарши курашишга қаратилган махсус профилактик тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, режа ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, таълим муассасалари, бозорлар, кўп қаватли уйлар олди, истироҳат боғлари, дискотека, кафе, тунги клуб, интернет кафелар, спиртли ичимлик билан савдо қилувчи ва уларни чакана қуйиш жойлари ва уларнинг атрофида, шунингдек бошқа жамоат жойларида фуқаролар томонидан ҳаёт ва соғлик учун хавфли буюмларни олиб юришларига қарши курашиш тадбирлари ташкил этилди.
Вилоят ички ишлар органларининг 142 та текширув гуруҳлари ва 25 та қўшимча патруллик йўналишлари тузилиб, 334 нафар шахсий таркиб кунлик тадбирга жалб этилмоқда.
Тадбир давомида ҳаёт ва соғлик учун хавфли жами 418 та, шулардан 225 дона пичоқ, 7 дона кастет, 5 дона бита (тўқмоқ), 107 дона бошқа турдаги тиғли буюмларни бемақсад олиб юрган фуқаролар аниқланди. Улардан жами 435 дона тиғли буюмлар олиниб, профилактик ишлар амалга оширилди.
Ушбу фуқароларнинг 74 нафарини вояга етмаганлар ташкил этиб, улардан жами 80 дона шундан, 46 дона пичоқ, 6 дона кастет, 4 дона бита (тўқмоқ), 24 дона бошқа турдаги тиғли буюмлар олинди.
Фуқаролар томонидан ҳаёт ва соғлик учун хавфли тиғли буюмларни олиб юрмасликлари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Бошқарма ППХваЖТСБ
Мавзуга оид
11:46
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026