Ўзбекистон | 18:51 / 25.02.2020
9125
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда «Кунлик ишчилар маркази»нинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бу ерда кунлик ишчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Бугун, 25 февраль куни пойтахтнинг Юнусобод туманида “Кунлик ишчилар маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда кунлик ишчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратилган.

Бинонинг очилиш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов иштирок этди. “Мазкур бинонинг барпо этилиши – ҳаракатларимизнинг бошланиши. Келгусида мазкур марказ қошида касбга ўқитиш курсларини йўлга қўйиб, ҳунар ўрганишга эҳтиёжи борларни ўқитиб, уларга малака гувоҳномаси берилади. Шу тариқа улар доимий ишга жойлашиш имконига эга бўлишади”, - деди меҳнат вазири. 

Шунингдек, Нозим Ҳусанов бу каби марказларнинг нафақат пойтахтда, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аёлларга мўлжалланган “Кунлик ишчилар маркази” очилганди.

Мавзуга оид