Иқтисодиёт | 17:51
445
2 дақиқада ўқилади

Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Марказ балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган эҳтиёжи бўйича маълумотларни Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Вазирлик рўйхатга асосан сув олиш лимитларининг ойма-ой графигини тасдиқлайди.

Сунъий интеллект яратган сурат

Президентнинг "Балиқчилик тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Балиқчиликни ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари қуйидаги тартибда кафолатланган сув билан таъминлаб борилади:

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳар йили 15 январга қадар сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликлари тўғрисидаги маълумотларни Марказга киритиб боради.

Марказ ҳар йили 30 январга қадар балиқ етиштирувчилар ва наслчиликка ихтисослашган балиқчилик хўжаликларининг сувга бўлган буюртманомалари асосида йил давомидаги сувга бўлган эҳтиёжи бўйича маълумотларни ойлар ва субъектлар кесимида шакллантирган ҳолда Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 мартга қадар шакллантирилган рўйхатга асосан сув манбаларини кўрсатган ҳолда сув олиш лимитларининг ойма-ой графигини тасдиқлайди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид