Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт коронавирус тарқалган давлатларнинг кемалари учун ўз портларини ёпди
Кувайт портлар бошқармаси коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўп сонда қайд қилинган давлатлар - Япония, Сингапур, Таиланд, Италия, Эрон, Ироқнинг кемаларига ўз портларида тўхташни тақиқлади. Бироқ нефть танкерлари бундан мустасно.
Бу ҳақда Кувайтнинг “Ал-Анбаъ” нашри маълум қилди.
"Япония, Сингапур, Таиланд, Италия, Ироқ ва Эрондан келадиган кемаларга Кувайт портларига кириш тақиқланди. Бу тақиқ нефть танкерларига тааллуқли эмас", дейилган бошқарма хабарида.
26 февралда Кувайт соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан касалланганлик бўйича 25та ҳолат қайд қилингани ҳақида хабар қилди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026