Комсомолск-Амурда Ўзбекистон фуқароси қурилаётган объектнинг томидан тушиб кетди
Комсомолск-Амур шаҳрида Ўзбекистон фуқароси қурилаётган объектнинг томидан тушиб кетиши оқибатида вафот этди
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 19 февраль куни Комсомолск-Амур шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қурилаётган объектнинг томидан тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
26 февраль куни консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг Н.Х.нинг ва Хабаровск шаҳрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган бошқа ҳамюртимиз С.Ф.нинг жасадлари «Хабаровск-Тошкент» тўғридан-тўғри чартер рейси билан ватанга юборилди.
Бош консулхона Хабаровск ўлкасидаги ўзбек диаспораси фаолларига ташкилий масалаларни ҳал этишда ва ҳамюртларимизнинг жасадларини юборишда кўрсатган беғараз ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
Мавзуга оид
12:05 / 15.09.2023
Ким Чен Ин Комсомолск-Амурдаги авиация заводига ташриф буюрди
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023