Жамият | 20:00 / 28.02.2020
15836
8 дақиқада ўқилади

BDK feed омухта емлари – сифат ва натижа!

Фото : KUN.UZ

Бугунги кунда, чорвачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, чорвадорлар ҳам бу борада илмий ёндашиш зарурлигини англаб етганлари ҳолда омухта ем беришда ўзини оқлаган маҳсулотларни танламоқда.

Қолаверса, кам харажат билан кўпроқ самарага эришиш ҳар қандай тадбиркорлик мезонидир. Бунинг учун чорвадорликда «сигирнинг елинига қарама, емига қара», деган мақолга риоя қилиш талаб этилади, десак муболаға бўлмайди.

Маҳаллий телеканаллардан бирида айни мавзу – чорвачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган кўрсатув ташкил этилди. Унда, соҳа илмий ходимлари, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар қатнашди. Кўрсатувда чорвачилик, балиқчиликда ҳайвонларга бериладиган омухта емлар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, иштирокчиларнинг айримлари BDK feed корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган омухта емлар сифати ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шукуров Комил

«BDK feed корхонаси билан ҳамкорликда ишлаймиз. Бундан олдин, бошқа корхоналарнинг емларини қорамолларимизга бериб кўрганмиз. Ҳозирги кунда 700 бош Швед, Сементал зот қорамолларни боқамиз. Ўшаларга илгари ўзимиз аралашма тайёрлаб берардик. Сигирларнинг ўшанда берган сути билан ҳозиргисининг жуда фарқи катта. Мисол учун, ўша вақтда ойига 38-40 тонна сут олинган. BDK feed омухта емларидан фойдаланамиз. Шу бугунги кунда BDK feed емлари ёрдамида 56-58 тоннага чиқардик», - дейди бекободлик фермер Шукуров Комил.

Жўраев Зиёдулла

«BDKкомпанияси маҳсулотларини чорваларимизга бера бошлаганимизга 1 ой бўлди, яъни синашга олгандик. Ҳақиқатдан ҳам сут миқдори 25 фоизгача ошди. Ёғлилик даражаси ҳам 4,2 олаётган бўлсак, 4,4-4,5 фоизга чиқди. Чорва молларнинг кўриниши ҳам чиройли бўлиб қолди. Ўзимизда арпа, буғдой, кунжара бўлгани билан, BDKемлари таркибида бошқа қўшимча озуқалар, витамин ва минераллар ҳам борлиги учун, бизга шу ем маъқул бўляпти», - деди Фарғона вилояти, Фурқат туманилик чорвадор Жўраев Зиёдулла.

Алиев Тофик

«Эчкичилик кластери йўналишида фаолият юритамиз. Бу компания билан 4-5 йилдан буён ишлаяпман. Бу корхона омухта емларини олмаган кунларимиз ҳам бўлди, қандай бўларкан, деган мақсадда. Аммо, бўлмади. Биз BDK емларидан фойдаланган ҳолда эчки сутларини 20-25 фоизга оширяпмиз. Ёғлилик даражаси 5,8-6 фоизни ташкил этмоқда», - дейди хўжалик раҳбари Алиев Тофик.

Карим Худоёров

«BDK feed омухта емлари нафақат қорамоллар учун ишлаб чиқарилади. Балки, парранда, балиқ, майда шохли чорваларга ҳам мўлжалланган турлари ҳам бор. Айтмоқчиманки, булар қорамолнинг ўсиш даврига мослашган емларни ишлаб чиқаради. Сут давридаги ёш бузоқлар, жадал ўсадиганларига, соғин сигирлар ва бўрдоқига боқилаётганига қараб алоҳида ишлаб чиқилади. Сигирнинг ҳам маҳсулдорлиги инобатга олинган ҳолда ем тайёрланади. 15 литр сут берадиган сигирга бошқача, 30 литр сут берадиган сигирга бошқача таркибда. Унинг таркиби бир-бирига мутаносиблашган», - дея мавзуни давом эттиради тадқиқот институти илмий ходими Карим Худоёров.

Комил Очилов

«5 йилдан бери BDK емларини олиб, синаб кўриб, натижалари ижобий бўлганидан сўнг, чорвалар шу ем билан боқиляпти. Таркибида витамин ва минераллар борлиги туфайли, чорва молларида модда алмашинуви яхши бўлади. 5-6 кунда натижа бера бошлайди. Сутлари кўпаяди, ёғлилик даражаси ошади. Қорамолларнинг эрта куя келиши, рахит касаллигининг олдини олиши билан фойдалидир», - дейди хоразмлик ветеринар-шифокори Комил Очилов.

Бўрдоқига боқилаётган чорва моллар учун ишлаб чиқарилган, оқсил ва углеводлар билан бойитилган емлар гўшт миқдори ўсишини 20-30 фоизга оширади. Бу бир кунда 1,5-2 кг вазн олишини англатади. Мол ва қўйлар, балиқнинг вазн олишини тезлаштиради. Гўшт таркибида ёғ қатламлари камайиши, гўшт толалари ортишига олиб келиб, чарви миқдори камаяди, гўшт миқдори ортади. Бозорда харидоргир «мармар» гўшт етиштириш мумкин бўлади.

Келинг, шу ўринда, «мармар гўшт» нима ва у қандай етиштирилади, деган саволга ойдинлик киритиб кетсак. Бу хусусда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори Аъзамжон Нурматов билан суҳбатлашдик.

Аъзамжон Нурматов

«Институтимизда бир неча йиллардан буён маҳаллий қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш, гўшт сифатини яхшилаш бўйича тадқиқот ишларини олиб боряпмиз. Тажриба хўжалигимизда, маҳаллий буқачаларни турли озиқлантириш усулларида боқиб синаяпмиз. Жумладан, 3 ойдан бери BDK feed омухта емларидан фойдаланмоқдамиз. Бир ёшгача буқачаларнинг ойлик ўсиши одатдагидан 10-15 фоизга ошди. 1 ёшдан катта буқачаларнинг ойлик тирик вазни 24 килограмгача ўсишига эришилди.

Шу билан бирга, мазкур омухта емларни бўрдоқи буқаларда ҳам синаб кўрдик. Охирги икки ойда концентрат озуқа сифатида мана шу фирма маҳсулотини бериб боққанимизда, уларнинг ҳам тирик вазни кунлик 800-1000 грамни ташкил этди. Ўша бўрдоқиларни сўйганда олинадиган гўшт сифатини ушбу гўштлар ўртасидаги фарқда ҳам кўриш мумкин. Махсус тайёрланмаган гўштларда ёғ қатлами алоҳида шаклланган, гўшт толалари дағалроқ бўлиб кўзга ташланмоқда. BDK feed омухта емлари билан боқилган бўрдоқи гўштида алоҳида ёғ қатламлари кўзга ташланмаяпти. Бунинг сабаби, ёғ қатламлари гўшт толалари орасига кириб кетганидир. Бунинг натижасида халқ тилида «мармар гўшт» деб айтиладиган, харидоргир ва юмшоқ гўшт етиштирилади», - деди Ҳамза Суюнов.

BDK feedМЧЖ Ўзбекистонда ем ишлаб чиқариш соҳасида инновацион технологияларни жорий қилган компания бўлиб, самарали, фойдали, тез ҳазм бўладиган, ўзлаштириш даражаси юқори, витамин ва минералларга бой омухта ем маҳсулотларини таклиф этади.Бундан ташқари, корхона барча мижозлари учун очиқ эшиклар амалиётини жорий қилмоқда. Энди ҳар бир мижоз корхонада ем қандай ишлаб чиқарилиши билан таниша олади. Корхона фаолияти хусусида BDK feed МЧЖ вакили қуйидагиларни билдирди:

«Корхонамиз 2009 йилдан, асосан, чорвачилик ва балиқчилик учун интенсив ем ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Балиқчилик учун ишлаб чиқарилган ем маҳсулотларимиз ҳам 2018-2019 йилги мавсумларда ўз самарасини берди. Ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий қилиш натижасида омухта емларнинг самарадорлиги янада ошди. Шу кунларда, Хитойдан янги ускуналар келтириб, эскиси алмаштирилди.

Бундан ташқари, емларнинг сифатини янада яхшилаш мақсадида, уларни соя шроти, оқсиллар, ёғлар, нўхат, маккажўхори, озуқавий ун ва витаминли қўшимчалар билан бойитилмоқда. Шу билан бирга, балиққа бериладиган емни интенсивлаштириш мақсадида балиқ уни келтирилмоқда. Эндиликда, корхонамиз мижозлари ем ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишишлари ҳам мумкин. Бунинг корхонамиз эшиклари ҳар доим очиқ», - дейди Biznes development konsalting МЧЖ бош бухгалтери Ҳамза Усмонов.

Ҳамза Усмонов

Яна бир муҳим жиҳати, компания омухта емлари ҳалоллик ва поклик тамойилларига риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқарилади. Уларда гормонал ёки инсон саломатлиги учун зарарли, ҳалоллигига шубҳа бор қўшимчалар мавжуд эмас.

BDK feed МЧЖ буюртмани қабул қилиб олганидан сўнг, уни тайёрлаш, манзилга жўнатиш ишларини қисқа фурсатда амалга оширади.

Мурожаат учун телефонлар: 

Тошкент: +99897 7017401;+99897 7017405; +99898 1888882
Қўқон: +99897 2097697
Марғилон: +99898 5755662
Хоразм: +99897 7017406; +99899 8386561
Сурхондарё: +99897 8496070
Қашқадарё: +99897 6180757

Телеграм:
t.me/Donmaxsulotlar  
t.me/fermer_bdkfeed 

E-mail: bdkonsalting@mail.ru 

Сайт: www.bdkfeed.uz

Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қипчоқ МФЙ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид