670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Гумондаги шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.
Турли хил касалликларни олдини олишда тиббий ниқоблар муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги “ниқоб” операциясини фош этишди.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:19 / 09.02.2024
Қозоғистонда тиббий ниқоб тақиш режими қайтадан жорий қилинди
17:29 / 22.04.2022
Озарбойжонда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади
18:35 / 14.03.2022
Москвада ниқоб тақиш режими бекор қилинди
17:10 / 11.03.2022