Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик: Нефт маҳсулотларини сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан 24 млрд сўмлик қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилган
Январь ойида нефт маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалар томонидан бир қатор қоидабузарликлар аниқланди
“Ўзнефтгазинспекция” томонидан ўтказилган профилактика тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь ойида нефт маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалар томонидан бир қатор қоидабузарликлар аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) ва мазкур корхона филиалларида нефт маҳсулотларининг етишмовчилиги, сифати бузилганлиги ва талон-торож қилинганлиги аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1264 тонна (9,7 млрд. сўм)ни ташкил этди.
Бундан ташқари, “Ўзнефтгазинспекция” томонидан “Қарши нефт базаси” МЧЖда илгари ўтказилган текширувларга кўра, 11,5 млрд. сўмлик 4333 тонна ҳажмдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, “Пахта нефт базаси” МЧЖда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, 2,7 млрд. сўмлик 143 тонна миқдорида нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди.
Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
08:30 / 15.06.2026
Денгиз ўртасидаги шаҳарлар: дунёдаги энг йирик нефт платформалари
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
09:11 / 22.05.2026