Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов биринчи ўринбосарга айланди. Шу пайтгача президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасида ишлаган Умаржон Эгамбердиев вазир ўринбосари бўлди.
Президент қарори билан Умид Маҳмудович Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини (бакалавр), 2015 йилда АҚШнинг Орегон технология институтини тамомлаган.
Мамадаминов 2023 йил августидан буён энергетика вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У 2024 йил 29 мартидан буён энергетика вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Маматкаримовнинг ўрнини эгаллади. Вазирлик жамоаси бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маткаримовга миннатдорчилик билдирган.
Шунингдек, Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Умаржон Эгамбердиев бунга қадар президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасининг етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
14:01
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
17:33 / 22.06.2026
Наманган вилояти ССБга янги бошлиқ тайинланди
16:15 / 22.06.2026