Жаҳон | 21:00 / 09.03.2020
10050
1 дақиқада ўқилади

Судан бош вазирига суиқасд қилинди 

9 март куни Суданда мамлакат бош вазири Абдулла Ҳамдукга суиқасд қилинди. Воқеа оқибатида бош вазирга зиён етмаган.

Абдулла Ҳамдук / Фото: AP (архив)

Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, бош вазир кортежи пойтахт Хартум орқали ўтаётганда автомобил кўприги остида қўйилган автомобилдаги қўлбола портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. 

Воқеа оқибатида Ҳамдукга зиён етмаган. У хавфсиз жойга етказилган. 

Таъкидланишича, бош вазирга ҳамроҳлик қилга одамлардан бири енгил жароҳат олган. Шунингдек, кортеждаги иккита автомобилга кичик зарар етган.  

Фото: Al Arabiya

Ҳамдук мамлакатда ҳарбий тўнтарув амалга оширилиб, мамлакатни 30 йил бошқарган Умар ал-Башир ҳокимиятдан четлатилгандан бир неча ой ўтиб, 2019 йил августдан Судан ҳукуматига бошчилик қила бошлаган.

Айни вақтда мамлакатни ҳарбийлар бошқармоқда ва таъкидланишича, улар ҳокимиятни фуқаролик шахсларига беришга шошилишмаяпти.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид