Спорт | 11:16 / 10.03.2020
4854
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабаб дзюдо бўйича лицензион турнирлар бекор қилинди  

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) коронавирус сабаб март ва апрель ойларида ўтказиладиган барча лицензион турнирларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди. 

Бундан аввал COVID-19 сабаб Рабат Гран-при турнири ҳамда Екатеринбург "Катта Дубулға" турнири ҳам коронавирус сабаб бекор қилинганди. Энди эса IJF Ижроия қўмитаси бирйўла икки ой давомида ўтказиладиган барча мусобақаларни бекор қилди, дейилади (https://t.me/judouz/5186) Ўзбекистон Дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирча ушбу қарор 30 апрель кунигача ўз кучида қолади. Бу санага қадар Тбилиси ва Анталияда ўтказиладиган Гран-при туркумидаги икки мусобақа, шунингдек қитъа чемпионатлари бор эди. Осиё чемпионати айнан апрель ойида Мўғулистонда ўтказилиши керак эди ва табиийки, бу мусобақа ҳам бекор бўлди.

Мавзуга оид