22:35 / 10.03.2020
0
20362

Тарихда иккинчи бор ОИВга чалинган инсон буткул соғайиб кетди

Аввалроқ илик кўчириб ўтказилиши ОИВдан тузалган дунёдаги биринчи инсон – берлинлик Тимоти Брауннинг соғайишига ёрдам берганди.

Фото : MED360

Шифокорлар инсоният тарихида иккинчи инсон одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)дан буткул соғайганини тасдиқлади. У Лондонда яшовчи 40 ёшли Адам Кастильеходир деб хабар бермоқда BBC News.

Унга 2003 йилда ОИВ ташхиси қўйилганди. Вирусдан фориғ бўлишда унга илик илдиз ҳужайрасининг кўчириб ўтказилиши ёрдам берган. Кастильехода саратон касаллиги ҳам аниқлангани боис унга илик кўчириб ўтказилганди. Донордаги ирс мутацияси ОИВни бартараф этган.

Шифокорларнинг қайд этишича, Кастильехо 30 ой аввал антиретровирус препаратларини қабул қилишни тўхтатган, унинг таҳлилларида вирус аниқланмаган.

Аввалроқ илик кўчириб ўтказилиши ОИВдан тузалган дунёдаги биринчи инсон – берлинлик Тимоти Брауннинг соғайишига ёрдам берганди. Бу ҳақда 2011 йилда, илик кўчириб ўтказилишидан 3,5 йил ўтгач маълум бўлганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top