10:03 / 11.03.2020
0
3671

Онлайн аукцион орқали 3,1 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Битимларнинг 18,8 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,6 фоизи иккинчи ва 31,6 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли 

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 2 – 8 мартларида “ЎзРТХБ” АЖда 1,06 трлн сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 396,0 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 974,5 млрд сўмдан 941,3 млрд сўмгача камайди. 

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 65,9 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 16,7 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 58,9 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 693 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 18,8 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,6 фоизи иккинчи ва 31,6 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top