Спорт | 23:01 / 12.03.2020
5903
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» – «Реал» ва «Юве» - «Лион» ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Реал» баҳси коронавирус пандемияси туфайли қолдирилди, дея хабар бермоқда Англия клуби матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, бу қарорга «қироллик клуби» футболчиларининг 15 кунлик карантинга олингани сабаб бўлган.

Аввалроқ Мадрид клубининг баскетбол жамоаси ўйинчисида коронавирус аниқлангани ва ҳар иккала жамоа аъзоларига карантин эълон қилингани тўғрисида хабар берилганди. Ҳозирча беллашувнинг янги санаси маълум қилинмаган. 

Шунингдек, «Ювентус» ва «Лион» ўртасидаги 1/8 финал жавоб учрашуви ҳам қолдирилди. УЕФА маълумотига кўра, бунга Турин клубида карантин эълон қилинганлиги сабаб бўлган.

Маълумот учун, ҳар икки ўйин 17 март куни ўтказилиш лозим эди.

Мавзуга оид